Линклар

Бердимуҳамедов Каримов билан сўзлашди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ашхободга таклиф қилинди.

Туркманистон президенти матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, президент Қурбонқули Бердимуҳамедов Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан телефон орқали қилган мулоқотда ўзбекистонлик ҳамкасбини Ашхободга таклиф қилган.

Маълум бўлишича, Каримов туркманистонлик ҳамкасби таклифини мамнуният билан қабул қилган. Ўзаро мулоқот чоғида Бердимуҳамедов Туркманистонни Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудуди орқали Хитой билан боғловчи газ қувурининг ётқизиш ишлари ниҳоясига етиб қолганини билдирган.

Газ заҳираларига бой икки давлат ҳозирги кунда қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Лойиҳага мувофиқ, қувур орқали йилига 40 миллиард куб метр газ экспорт қилиш режаланган.
XS
SM
MD
LG