Линклар

logo-print

Қирғизистон Россия билан ҳамкорликни кучайтирмоқда


Қирғизистон ҳукумати давлат тасарруфидаги “Қирғизгаз” ширкатининг назорат пакетини “Газпром”га бериб, Россия билан биргаликда Қамбарота ГЭСини қуриш ниятида.

Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Раимқул Аттақуров 5 август куни Москвада ўтказилган матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

Қирғиз дипломатининг айтишича, “Қирғизгаз” ширкатини ҳусусийлаштириш ва назорат пакетини “Газпром”га бериш масаласи муҳокама қилиб бўлинган.

Бундан бир оз аввал Россия ҳукумати Қирғизистон ширкатининг 75 фоиз акцияларини сотиб олиш таклифи билан Бишкекка мурожаат қилган эди.

Бундан ташқари, Россия Қирғизистон газ соҳасини такомиллаштириш ва аввалги тарифлар бўйича мамлакатга газ етказиб беришни ўз зиммасига олган.

Кузатувчиларга кўра, Қирғизистон газ ҳўжалигини қайта такомиллаштириш учун камида 400 миллион доллар керак бўлади.
XS
SM
MD
LG