Линклар

Путин Туркияга борди


Россия бош вазири Владимир Путин энергетик соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Туркияга сафар қилди.

Владимир Путин ва Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг бир қанча шартнома, жумладан, газ лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга оид келишувни имзолаши кутилмоқда.

Имзоланадиган шартномага мувофиқ, Туркия Россияга Жанубий оқим номини олган газ қувурини ётқизиш учун Қора денгиз тубида қидирув ишлари олиб боришга рухсат беради.

Сўнгги хабарларга кўра, Италия бош вазири Силвио Берлускони ҳам Путин ва Эрдўғон учрашувида иштирок этади.

Айни пайтда Италиянинг ENI ширкати Россиянинг “Газпром” ширкати билан биргаликда Жанубий оқим газ қувури лойиҳасини амалга оширмоқда.
XS
SM
MD
LG