Линклар

Ўзбекларни калтаклаган рус милиционерлари қамалди


Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини таҳқирлагани ва калтаклагани учун россиялик икки нафар милиция ходимига қамоқ жазоси тайинланди.

Россия нашрларининг хабар қилишича, Санкт-Петербург шаҳар Приморск туман суди 31 ёшли Андрей Климинни 13 йилга, 27 яшар Андрей Коршуновни эса 11 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Тергов хулосасига кўра, милиционерлар ва яна бир киши, ҳозирча бу шахс қидирувда қолмоқда, 2007 йилнинг 13 октябр куни милиция участкасида икки ўзбекистонликни дўппослаган. Шундан сўнг милиционерлар ўзбеклардан бирининг бошига полиэтилен ҳалта кийгизиб, номаълум йўналишда олиб кетган.

Приморск туман суди милиционерларни “мансаб ваколатларини оширганлик” ва “одам ўғирлаганлик”да айбдор деб топди.
XS
SM
MD
LG