Линклар

logo-print

Россия Грузиянинг қуролланишига мутлоқ қарши


Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ғарб давлатларининг Грузияга қурол-аслаҳа етказиб беришни тўхтатишга оид Москва талабларини яна бир бор такрорлади.

- Барча давлатларнинг узоқ муддат давомида Грузияга қурол-аслаҳа етказиб беришдан ўзини тийиб туриши жудаям муҳимдир. Сўнгги йиллар давомида хориждан Грузияга оммавий равишда қурол етказиб берилиши Грузия раҳбариятида жазога тортилмаслик ва ўзини ҳар нарсага қодир санашдек хомхаёлни пайдо қилиб, ўз муаммоларини ҳарбий йўл билан ҳал этиш васвасасига солиб қўйди, деди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Андрей Нестеренко .

Жума куни Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можарога бир йил тўлади.

Айни пайтда ЕХҲТга раислик қилаётган Греция Ташқи ишлар вазири Дора Бакояннис ҳар иккала томонни зўравонликлардан тийилиб туришга чақирди.
XS
SM
MD
LG