Линклар

Ўзбекистон тезюрар поезд сотиб олмоқчи


“Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик темир йўл компанияси 2009-2010 йиллар давомида Испаниянинг “Талга” компаниясидан AVE русумдаги тезюрар электропоезд сотиб олади.

Trans-port.com сайтининг хабар қилишича, поездларни сотиб олишга оид ҳукумат қарори қабул қилинган ва мазкур лойиҳа қиймати 23.8 миллион долларни ташкил этади.

Маълум бўлишича, сотиб олиниши кутилаётган янги электропоездлар Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланади. Мутахассисларга кўра, электропоезд тезлиги соатига 250 кмни ташкил этиши мумкин.
XS
SM
MD
LG