Линклар

logo-print

Байтуллоҳ Масъуд ўлимига оид хабар текширилмоқда


Покистон ва АҚШ расмийлари Покистон толиблари раҳбари Байтуллоҳ Масъуд ракета ҳужумида ўлгани ҳақидаги маълумот тўғрилигини текширмоқда.

Агар бу маълумот тўғри бўлса, Толибон ва Ал-Қоида гуруҳини йўқ қилишда Покистон ва АҚШ ҳарбийлари эришган катта ютуқлардан бири бўлиши айтилмоқда.

АҚШ чоршанба куни Вазиристон вилоятидаги Маҳсуднинг қайнотаси яшайдиган уйга ракета ҳужуми уюштирган эди. Бироқ пайшанба куни Покистон армияси матбуот котиби Атхар Аббос Маҳсуднинг ўлгани тўғрисидаги маълумот ҳозирча тасдиқланмаганини айтди. АҚШ ҳам бу масалани ўрганмоқда.
XS
SM
MD
LG