Линклар

logo-print

Теҳрон кўчаларига яна норозилар чиқди


6 август куни кечқурун Теҳронда Маҳмуд Аҳмадийнажод Эрон президенти этиб қайта сайланганига нисбатан янги норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Гувоҳларнинг айтишича, Ванак майдонига йиғилган юзлаб намойишчи “Аллоҳу акбар” деб автомобил сигналларини чалган.

Айрим намойишчилар президент Аҳмадийнажодни истеъфога чиқишга чақирган. Баъзи намойишчилар эса “Диктаторга ўлим!” деб бақирган.

Гувоҳларга кўра, майдонга олиб борадиган йўлларга полиция кучлари олиб келинган. Кичик тўқнашувлардан кейин улар намойишни тарқатиб юборган.

Маҳмуд Аҳмадийнажон 5 август куни иккинчи тўрт йиллик муддатга Эрон президенти сифатида қасамёдга келтирилди.
XS
SM
MD
LG