Линклар

logo-print

Путин ва Эрдўғон келишув имзолади


Россия ва Туркия газ қувури қуриш бўйича келишувга эришди.

Ҳужжатни имзолаш маросимида сўзлаган Россия бош вазири Владимир Путин ва Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон “Жанубий оқим” лойиҳаси Европанинг энергетика хавфсизлигига ҳисса қўшишини таъкидлади.

Россия бош вазири ўринбосари Игор Сечин Россия газини Туркия орқали Болгарияга етказишни назарда тутган газ қувурини қуриш ишлари 2010 йилда бошланишини айтди.

Путин ва Эрдўғон энергетика бўйича бошқа келишувларни, жумладан, атом энергияси соҳасида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.
XS
SM
MD
LG