Линклар

logo-print

КХШТ Тошкент эътирозини эътиборга олади


Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Қирғизистон жанубида ҳарбий база ташкил этишда Москва ва Бишкек Ўзбекистоннинг фикрини инобатга олишини маълум қилди.

Қирғизистон жанубида Россиянинг янги базаси пайдо бўлишига Тошкент қарши чиққан.

КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа айтганига асосланиб “Эхо Москви” радиоси тарқатган хабарга кўра, янги база барпо этиш ҳақида ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.

Айни пайтда Бордюжа объект қаерга жойлашиши ва у ерда қанча ҳарбий фаолият юритиши тўғрисида ҳозирча келишув йўқлигини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG