Линклар

Афғонистонда талафотлар ортмоқда


Афғонистонда сўнгги 24 соат давомида рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг етти аскари нобуд бўлди.

АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Ҳелманд вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида америкалик тўрт аскар нобуд бўлганини эълон қилди. НАТО қўмондонлиги ҳам пайшанба куни жангарилар билан рўй берган отишмада хорижлик уч аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.

Айни пайтда Афғонистон жанубида содир этилган портлашлар оқибатида полициянинг беш ходими ва қўриқчилик ширкатининг бир ходими нобуд бўлди.

Афғонистонда 20 августга белгиланган президент сайлови арафасида толибон жангарилари томонидан содир этилаётган зўравонликлар кўлами анча ортди.
XS
SM
MD
LG