Линклар

Москвада яна бир ўзбек ўлдирилди


Москва милициясининг хабар қилишича, 6 август куни номаълум шахслар пойтахтнинг Ратная кўчасида ўзбекистонлик икки фаррош ва улар билан бирга бўлган яна бир ўзбекка ҳужум қилган. Ҳужумчилар ўзбекларга пичоқ билан тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан ғойиб бўлган. Ўзбеклардан бири олган тан жароҳатидан нобуд бўлган, қолган икки нафари эса маҳаллий шифохонага ётқизилган.

Айни пайтда Москва милицияси Россия Жиноят кодексининг 150-моддаси (қотиллик) бўйича жиноят иши очилгани ва ўзбекларга ҳужум қилган шахслар қидирилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG