Линклар

logo-print

Тошкентда бангфуруш ушланди


Тошкент халқаро аэропортида 1 кгдан зиёд героин моддасини мамлакатдан олиб чиқиб кетишга уринган аёл қўлга олинди.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасидаги манбанинг “Регнум” ахборот агентлигига билдиришича, Тошкент-Москва маршрути йўловчиларидан бири божхона ходимларида шубҳа туғдирган.

Текширув чоғида Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 26 яшар аёл жомадонининг пастки қисмидан 1 кгдан зиёд героин моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилган.
XS
SM
MD
LG