Линклар

Расмуссен Россия билан яқинлашмоқчи


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Халқаро альянс ва Россия ўртасидаги алоқаларни яхшилаш ниятида эканини маълум қилди.

“Интерфакс” агентлигига интервью берган Расмуссен фикрича, томонлар аллақачон самарали ҳамкорликни бошлаб юборган ва бунга Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасида Россия ва НАТО биргаликда олиб бораётган ишларни мисол қилиб келтириши мумкин.

НАТОга янги давлатларни қабул қилиш масаласига тўхталган Расмуссен керакли ислоҳотларни амалга оширмагани туфайли Украина ва Грузия ҳозирча Халқаро альянсга аъзо бўлишдан йироқ эканини алоҳида таъкидлади.


XS
SM
MD
LG