Линклар

logo-print

Россия-Грузия урушига 1 йил тўлди


Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли ҳарбий можарога бир йил тўлди.

Россия қўшинлари томонидан бомбардимон қилинган Грузиянинг Гори шаҳрида юзлаб киши уруш қурбонларини хотирладилар. Грузия президенти Михаил Саакашвилининг Гори шаҳрида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Беш кунлик можаро давомида Россия қўшинлари Грузия қўшинларини айирмачи Жанубий Осетия ҳудудидан сиқиб чиқариб, Грузия ҳудудига бостириб кирган эди.

Август ойидаги ҳарбий можаронинг бир йиллиги арафасида Москва ва Тбилиси бир-бирини уруш бошлаганликда айблади.

Бугун эфирга узатилиши кутилаётган интервьюда эса Россия президенти Дмитрий Медведев Россия қўшинларини Грузияга қарши урушга юбориш қарори ўта оғир бўлгани, бироқ оҳир-оқибат бу ҳаракатлар ўзини оқлаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG