Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:10

Россия-Грузия можаросига бир йил тўлди


Грузин ёшлари шу кунларда турли намойишлар ўтказиш орқали ўзларининг рус агрессиясига қарши эканини намойиш қилмоқдалар.
Грузин ёшлари шу кунларда турли намойишлар ўтказиш орқали ўзларининг рус агрессиясига қарши эканини намойиш қилмоқдалар.

Беш кун давом этган бу можарода Россия қўшинлари Жанубий Осетияда қайта назорат ўрнатишга уринган Грузия армиясига қақшатқич зарба берганди.

7 август куни Грузия ва Жанубий Осетияда ўтган йилги ҳарбий можаро давомида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб тадбирлар ўтказилди.

Грузия пойтахти Тбилиси марказига тўпланган юзлаб талаба катта гулхан атрофида айланиб турли шиорларни ҳайқирдилар.

- Бугун биз ушбу гулхан ёрдамида Грузияни Россия агрессиясидан қатрон қилаётганимизни намойиш этмоқчимиз. Олов покланиш рамзидир ва шунга ўхшаш гулханлар бутун Грузия бўйлаб ёқилади, дейди ушбу тадбирда иштирок этган грузиялик талаба.

Бундан роппа-росса бир йил муқадам Грузия қўшинлари айирмачи Жанубий Осетия ҳудудига ҳаводан зарба берган эди.

Қуролли ҳужум собиқ совет иттифоқи республикаси ва унинг шимолий қўшниси билан бир неча йиллар мобайнида кескинлашиб борган муносабатларнинг кульминацияси бўлди.

Ушбу мудҳиш воқеалардан бир йил ўтиб, томонлар ҳануз мазкур урушга оид ўз қарашларини илгари суриб келмоқдалар.

Тбилисига кўра, мамлакат қўшинларига буйруқ берилмасдан аввал Россия армияси яширин ерости туннеллари орқали Жанубий Осетия ҳудудига ўтиб бўлган. Грузия расмийларининг фикрича, Тбилисининг Ғарбга яқинлашиши, жумладан, НАТОга аъзо бўлишга урингани учун Россия Грузияни уруш билан жазолаган.

Бироқ Россия ушбу воқега бошқача изоҳ бермоқда. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Андрей Нестеренко сўзларига кўра, Россия Грузиянинг босқинчилик ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида ўз қўшинларини Жанубий Осетияга киритган.

- Ўша тунда жаноб Саакашвили режими Жанубий Осетия фуқаролари ҳамда бир неча йиллар мобайнида Кавказорти минтақаси фуқаролари хавфсизлиги ва тинчлигини сақлаб келаётган россиялик тинчликпарвар кучларга номарлардларча ҳужум қилди. Грузия ўз истилоси давомида ғайриинсоний қуроллар, жумладан, кассета бомбалари, замбараклар ва 500 килограммли бомбалардан фойдаланган, деди Андрей Нестеренко.

Тбилиси ва Москва ўртасидаги ҳарбий можаро беш кун давом этди.

Россия қўшинлари Грузия армиясини Жанубий Осетия ҳудудидан сиқиб чиқарди. Шундан сўнг Россия қўшинлари Грузияга бостириб кириб, айрим ҳудудларни нишонга олди.

Бундан ташқари, яна бир айирмачи ўлка - Абхазияда жойлашган Россия қўшинлари Грузия ҳудудига кирди.

12 август куни эса Россия ва Грузия ЕИ воситачилигида ўзаро ўт очишни тўхтатди. Қисқа муддатли уруш давомида салкам 400 киши нобуд бўлди, 200 мингдан зиёд фуқаро турар-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG