Линклар

Эронда навбатдаги намойишчилар маҳкама тортилди


Бугун Теҳронда июн ойидаги президент сайловидан сўнг бўлиб ўтган намойишлар чоғида қўлга олинган фуқаролар устидан маҳкама бошланди.

Эрон оммавий ахборот воситаларида ёйинланмиш хабарларга кўра, бугун маҳкамага тортилганлар орасида Франция фуқароси ҳамда Франция ва Британия элчихонасининг маҳаллий ходимлари ҳам бор. Улар намойишлар чоғида маълумот тўплаганликда ва иғвогарчиликда айбламоқдалар.

Ҳукуматга қарши исён кўтарганликда айбланиб судланаётганлар орасида, шунингдек, депутатлар, собиқ расмийлар ва таниқли сиёсатчилар ҳам бор.

Ўтган ҳафта ҳам Теҳронда ўтказилган намойишлар чоғида қўлга олинган юзга яқин фуқаро устидан маҳкама жараёни бошланган эди.

Мазкур маҳкамага тортилган намойишчилардан айримлари 12 июн куни бўлиб ўтган президент сайловида қонунбузарчиликка йўл қўйилмаганини тан олдилар.

Айни пайтда мухолифат намойишчилар устидан олиб борилаётган маҳкама жараёнини хўжакўрсинга ўтказилаётган маҳкама, дея атади.
XS
SM
MD
LG