Линклар

Масъуднинг ўлдирилгани аниқ эмас


Покистондаги толибон ҳаракати расмийларидан бири толибон етакчиси Байтуллоҳ Масъуднинг ўлдирилганига оид маълумотларни инкор қилди.

Бироқ таниқли дала қўмондони Ҳакимуллоҳ Масъуд ўз баёнотига исбот-далиллар келтира олмади. Бундан бир оз аввал толибон ҳаракатининг бошқа бир расмийси Масъуднинг ўлдирилганини тасдиқлади.

Покистон хавфсизлик хизмати жума куни Байтуллоҳ Масъуднинг ўлдирилгани тўғрисида хабар тарқатган эди.

Жорий ҳафта бошида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолётлари Жанубий Вазиристонда Байтуллоҳ Масъуд қайнотасининг хонадонини нишонга олган эди.

Дастлаб ушбу зарбаларда Масъуднинг турмуш ўртоғи ва кейинчалик унинг ўзи ҳам нобуд бўлгани эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG