Линклар

Россия айирмачи ўлкаларни дастаклайверади


- Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олиш қароридан Россия воз кечмайди, дея баёнот берди Россия президенти Дмитрий Медведев.

Бугун Россия президенти Владикавказ шаҳрида ўтказилган махсус тадбир чоғида ўтган йилнинг август ойида Москва ва Тбилиси ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можаро чоғида жасорат кўрсатган аскарларга медаллар топширди.

Бугун Грузия, Жанубий Осетия ва Россияда ўтган йилги уруш қурбонлари хотирасига бағишлаб тадбирлар ўтказилди.

Грузияда август ойидаги можаро чоғида нобуд бўлган 200 га яқин ҳарбий ва 300 дан зиёд тинч аҳоли вакиллари хотирасига бир дақиқа сукут сақланди.

Жанубий Осетияда эса беш кунлик можарода ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар хотирасига ёдгорлик обидаси ўрнатилди.

Шунингдек, Россия раҳбари ўтган йилги ҳарбий можарони ҳал этишга салмоқли ҳисса қўшган Франция президенти Николя Саркозига миннатдорчилик мактуби йўллади.
XS
SM
MD
LG