Линклар

Бағдод америкалик сайёҳлар тақдиридан ташвишда


Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий Эроннинг Бағдоддаги элчисидан ўтган ҳафта Эронда қўлга олинган америкалик уч сайёҳ тақдири борасида маълумот беришни сўраганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, Ҳушёр Зебарий пайшанба куни эронлик элчи билан Бағдодда учрашув ўтказиб, унда америкалик сайёҳлар масаласини ҳам тилга олган. Ҳозирча мазкур учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Ўтган ҳафта Ироқ шимолидан Эрон ҳудудига кириб қолган америкалик уч сайёҳ эронлик чегарачилар томонидан қўлга олинган эди. Эрон томони америкаликларни чагарани ноқонуний равишда бузганликда айблади.
XS
SM
MD
LG