Линклар

"Фатҳ" конгресс ўтказмоқда


Фаластин президенти Маҳмуд Аббос етакчилигидаги “Фатҳ” партиясига раҳбарларни сайлаш жараёни якшанба кунга қолдирилди.

“Фатҳ” партиясининг конгресси сўнгги 20 йил ичида илк бор Ғарбий соҳилдаги Байтулҳам шаҳрида ўтказилмоқда.

Конгресс делегатлари янги қўмита ва инқилоб кенгаши аъзоларини якшанба куни сайлашга келишиб олдилар.

Хабарларга кўра, конгресс иштирокчилари Маҳмуд Аббоснинг “Фатҳ” партияси етакчиси бўлиб қолишига розилик берганлар.

1965 йилда Ясир Арафот томонидан ташкил этилган “Фатҳ” партияси сўнги пайтда ўз обрўйини анча йўқотди.
XS
SM
MD
LG