Линклар

Индонезияда хавфли жангари ўлдирилди


Индонезия полицияси бир нечта қўпорувчилик амалиёти содир этганликда айбланган таниқли жангарини ўлдирди.

Индонезия матбуотига кўра, хавфсизлик кучлари мамлакат марказида ўтказган амалиёт чоғида уч жангари, жумладан, бир қанча қўпорувчилик амалиётлари содир этганликда айбланган Нурдин Муҳаммад Топ исмли жангарини ўлдирган.

Айни пайтда Индонезия полицияси ўлдирилган бошқа жангарилар шахси аниқланаётганини маълум қилди.

Асли малайзиялик Нурдин Муҳаммад Топ 2003 йилда Индонезияда ва яқинда Жакартада содир этилган қўпорувчилик амалиётларини содир этишда айбланган.
XS
SM
MD
LG