Линклар

Афғонистонда британиялик аскар ҳалок бўлди


НАТО кучлари таркибида хизмат қилаётган британиялик аскар Афғонистон жанубида ҳалок бўлди.

Халқаро кучлар британиялик аскар шанба куни йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ҳозир Афғонистонда 100 мингдан ортиқ хориж аскари бор. Уларнинг қарийиб учдан икки қисмини АҚШ ҳарбийлари ташкил этади.

Афғонистоннинг хавфли минтақаларига Британия ва канадалик аскарлар ҳам жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG