Линклар

logo-print

Покистондаги тўқнашувларда 11 киши ўлди


Покистоннинг шимоли-ғарбий вилоятида содир бўлган тўқнашувда 11 киши, асосан жангарилар нобуд бўлди.

Покистон расмийларига кўра, отишмалар Банну ва Хавази шаҳарларида бўлган.

Уларга кўра, шанба куни Хавазида юз берган тўқнашувда камида олти жангари ўлдирилган. Айни пайтда икки нафар маҳаллий фуқаро ҳам ўлган.

Якшанба куни Банну шаҳрида жангарилар полиция автомобил карвонига пистирмадан ҳужум қилгани оқибатида икки нафар фермер ва полициянинг бир ходими ўлган.
XS
SM
MD
LG