Линклар

Ироқда чўчқа гриппи қурбони аниқланди


Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги чўчқа гриппи, яъни H1N1 вирусидан бир одам ўлганини маълум қилди.

Вазир ўринбосари Амар ал-Хузаи Нажаф шаҳрида ёмон шароитда яшовчи касалманд, камбағал аёл чўчқа гриппидан вафот этганини айтди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти июн ойида чўчқа гриппига пандемия эълон қилган.

Ташкилот H1N1 вируси икки миллиард одамга таъсир этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Жорий йил апрел ойидан бери дунё бўйича 800дан ортиқ одам шу вирусдан нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG