Линклар

БМТ: Афғонистондаги сайлов хавф остида


Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, Афғонистондаги зўравонликлар келаси ҳафтага белгиланган сайловларни хавф остига қўймоқда.

Ташкилот зўравонликлар боис кўп сонли одам овоз беришга чиқмаслиги мумкинлиги ҳақда огоҳлантирди.

Ташкилот хулосасида айтилишича, мамлакатдаги хавфли вазият номзодларнинг рисоладагидек ташвиқот ишлари олиб боришлари учун ҳам тўсиқ яратган.

Афғонистонда 20 августга белгиланган президент сайлови арафасида Толибон жангарилари томонидан содир этилаётган зўравонликлар кўлами анча ортди.

Афғонистонда сўнгги 24 соат давомида рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг етти аскари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG