Линклар

Яҳудийлар Ғарбий соҳилдан кетмайди


Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху яхудийларни Иордан дарёси ғарбий соҳилидан ҳеч қачон чиқармаяжагини билдирди.

Нетаняху бу ҳақда якшанба куни ҳукумат мажлисида гапирди. Исроил бош вазирининг ушбу баёноти Вашингтон талабига зиддир.

Қўшма Штатлар Исроилни ғарбий соҳилда келгинди яҳудийлар учун уйлар қуриш ишларини тўхтатишни талаб этиб келади.

Айни пайтда Фаластиннинг "Фатх" ҳаракати ўз қурултойида ҳаркатнинг янги низомини мақуллади. Унда. жумладан, яҳудий келгиндилари Ғарбий соҳилни тарк этишлари ва фаластинлик қочқинларнинг у ерга қайтишлари учун йўл очилиши лозимлиги таъкидланган.
XS
SM
MD
LG