Линклар

Ироқни яна портлашлар титратди


Ироқ шимоли ва Бағдодда содир этилган портлашларда камида 40 киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Полициянинг айтишича, энг кучли портлаш Мосул шаҳрига яқин қишлоқлардан бирида содир этилган. Бу ерда бир неча дақиқалик тафовут билан иккита юк машинаси портлатиб юборилган. Оқибатда 23 киши нобуд бўлган. Қишлоқда 40дан зиёд хонадон вайрон бўлган.

Бағдодда эса маҳаллий корхона дарвозаси олдида ишчилар тўпланиб турган пайтда иккита портлаш содир этилган.
XS
SM
MD
LG