Линклар

logo-print

Ҳарбийлар жангарилар пистирмасига дуч келди


Шимолий Вазиристонга яқин ҳудудда Покистон хавфсизлик кучлари жангарилар пистирмасига дуч келди.

Покистон расмийларига кўра, юзга яқин жангари ва ҳарбийлар ўртасида рўй берган отишма оқибатида беш жангари ўлдирилган, уч аскар эса жиддий тан жароҳати олган.

Ушбу воқеадан сўнг Покистон хавфсизлик кучлари Шимолий Вазиристон бўйлаб комендантлик соати жорий қилди. Ҳарбийлар, шунингдек, вертолётлар ва артилерия ёрдамида жангарилар таянч пунктларини нишонга олди.
XS
SM
MD
LG