Линклар

logo-print

Евкуров соғаийб, шифохонадан чиқди


Бундан қарийб икки ой муқадам содир этилган суиқасд оқибатида жиддий тан жароҳати олган Ингушетия президенти Юнусбек Евкуров бугун касалхонадан чиқди.

Ингушетия расмийларига кўра, Евкуров жорий ҳафта давомида Москва вилоятидаги санаторийлардан бирида реабилитациядан ўтиб, келаси ҳафта Ингушетияга қайтиб боришни режалаган.

Ингушетия президенти Юнусбек Евкуровга суиқасд 22 июн куни содир этилган эди. Жиддий тан жароҳати олган Ингушетия президенти Москвага олиб келиниб, Вишневский номидаги жарроҳлик институтига ётқизилган эди.

Айни пайтда Чеченистондаги исёнчи гуруҳлардан бири Евкуровга уюштирилган суиқасд учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG