Линклар

logo-print

Исроил Ғазодаги тунелларга бомба ташлади


Исроил ҳарбий учқичлари Ғазо минтақаси ва Миср чегарасидаги ерости тунелларига зарба берди.

Бу сўнгги икки ой ичида Ғазо ҳудудига берилаётган илк ҳаво зарбаларидир. Кўрилган талафотлар тўғрисидаги маълумот ҳозирча ошкор қилинмади.

Ҳамас жангариларининг мазкур тунеллар орқали Мисрдан Ғазо минтақасига қурол-аслаҳа контрабанда қилиши таҳмин қилинади.

Исроил ҳарбийларига кўра, фаластинлик жангариларнинг Исроил ҳудудига қарата ракета ҳужуми уюштирганига жавобан чегарадаги ерости тунелларига зарба берилган.
XS
SM
MD
LG