Линклар

Бан Ки Мун иқлим ўзгаришидан ташвишда


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун халқаро ҳамжамиятни глобал иқлим ўзгаришидан келаётган тахдидларни бартараф этишга чақирди.

Бугун Сеулда чиқиш қилган БМТ Бош котиби: "Агар инсоният глобал иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этишни истаса, ҳозирданоқ атмосферага чиқариладиган заҳарли газлар эмиссиясини қисқартириши лозим", деган фикрни билдирди.

Айни пайтда Германиянинг Бонн шаҳрида 180дан ортиқ давлатдан келган расмийлар глобал иқлим ўзгаришига оид масалаларни муҳокама қилмоқда.
XS
SM
MD
LG