Линклар

Бишкекда уйғур фаоллари қўлга олинди


Қирғизистон милицияси Бишкекда рухсат берилмаган норозилик акцияси уюштирган икки уйғур фаоли Дилмурод Акбаров ва Жамолиддин Носировни қўлга олди.

Хабарларга кўра, уйғур фаоллари Хитойнинг Шинжон Уйғур мухтор ўлкасидаги сиёсатига қарши Бишкекда норозилик акцияси уюштирган. Маълум бўлишича, Бишкекдаги намойишда 500дан ортиқ киши иштирок этган. Намойишчилар “Озод Уйғуристон” каби шиорларни кўтариб чиққан.

Ўтган ой Шинжон Уйғур мухтор ўлкаси пойтахти Урумчи шаҳрида этник ханлар ва уйғурлар ўртасида тўқнашувлар рўй берган эди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу тартибсизликларда салкам 200 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG