Линклар

Эрон халқаро босимга қарши


Эрон ҳукумати мамлакат ядровий дастури юзасидан янги музокаралар бошлаш борасида қилинаётган халқаро босимни қабул қилмаслигини маълум қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия ядровий дастур борасида музокаралар бошлаш учун Эронга сентябргача муҳлат берган эди.

Бугун Теҳронда журналистлар билан учрашган Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳасан Қашқавий расмий Теҳрон янги музокаралар бошлашга қарши эмаслигини, бироқ Эрон қудратли давлатларнинг босим ўтказишига йўл қўймаслигини билдирди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон якшанба куни қилган чиқишида агар Эрон белгиланган муҳлатга қадар музокаралар бошлашга розилик бермаса, Вашингтон Эронга нисбатан жорий этилган санкцияларни янада кучайтиришини баён қилди.

XS
SM
MD
LG