Линклар

Афғонистонда зўравонликлар кўпайди


Толибон жангарилари Қобул шимолидаги Лоғар минтақаси ҳокимининг қароргоҳига ҳужум қилди.

Камида уч нафар афғон полициячиси ва тинч аҳоли вакилларидан икки одам ҳалок бўлган ушбу ҳужум Афғонистонда сайловларга 10 кун қолган ва мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилган бир пайтда рўй берди.

Афғонистонда 20 августга белгиланган президент сайлови арафасида Толибон жангарилари томонидан содир этилаётган зўравонликлар кўлами анча ортди.
XS
SM
MD
LG