Линклар

logo-print

Ироқда портлашлар содир этилди


Ироқ шимолида ва пойтахт Бағдодда рўй берган портлашлар оқибатида камида 40 одам ҳалок бўлган, ўнлаб одам жароҳатланган.

Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида ичига бомба жойланган иккита машина кетма-кет портлаган. Пойтахт Бағдодда одамлар ишга кетаётган маҳал иккита бомба ҳаракатга келтирилган. Аксар аҳолиси шиалардан иборат ал-Ҳазна шаҳарчасидаги портлашлар эса камида 23 одам ҳаётини олиб кетди.

Душанба куни Ироқ миллий армияси қўмондонлиги вакиллари олдида чиқиш қилган Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий мамлакатда вазиятни издан чиқаришга уринишлар ортиб бораётганини таъкидлади.

- Улар Ироқнинг нобарқарор давлат экани борасидаги тасаввурни шакллантириш учун бор кучи билан тиришмоқда. Содир этилган бир қатор вахший ҳужумлар гувоҳи бўлдик. Лекин, сизнинг ёрдамингиз ва кучли иродангиз билан бундай яширин гуруҳларни йўқ қилиш, уларнинг мамалкатимизга ҳужумлари олдини олишга қодирмиз, - деди Нури ал-Маликий.
XS
SM
MD
LG