Линклар

Дипломатлар АҚШ фуқаролари олдига киритилмади


Қўшма Штатлар Теҳрон ҳукуматини АҚШ манфаатларини ҳимоя этувчи дипломатларнинг бир ҳафта олдин Эронда ҳибс этилган уч америкалик ёнига киришига изн беришга чақирди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Роберт Вуднинг билдиришича, Эрон ҳукумати швейцариялик дипломатларнинг ҳибс этилган америкаликларни зиёрат этишига рухсат бермаган.

АҚШ Эрон билан дипломатик муносабатларга эга эмас. Шу боис Теҳрондаги Швейцария элчихонаси АҚШ манфаатларини ҳимоя қилади.

Эрон уч америкалик сайёҳни Эрон-Ироқ чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда айбламоқда. Теҳрон ҳукуматининг иддао қилишича, хибс этилганлар журналистлардир ва улар Эронга ноқонуний йўллар билан кириб олишга уринганлар.
XS
SM
MD
LG