Линклар

Ўсмир ўлими тартибсизликларга сабаб бўлди


Душанба куни Париж яқинидаги Баноле шаҳарчасида тартибсизликлар рўй берди.

Полициядан қочишга уринган ўсмирнинг ўлими тартибсизликларни келтириб чиқарган.

Воқеа гувоҳларига кўра, 18 ёшли пицца ташувчи ҳужжатлари текширилишидан қўрқиб, мотоциклида полициядан қочмоқчи бўлган. Полиция машинаси уни уриб юбориши натижасида ўспирин мотоциклдан йиқилиб ҳаётдан кўз юмган.

Баноледаги ушбу воқеа билан боғлиқ тартибсизликларда бир неча ўн минг одам қатнашган. Улар полиция ва ўт ўчирувчиларга ёндирувчи суюқлик билан тўлдирилган шиша идишларни отиб, 29 автомашинани ёқиб юборганлар.
XS
SM
MD
LG