Линклар

logo-print

АҚШ расмийси Белорусга боради


АҚШ Давлат департаментининг мартабали расмийларидан бирининг ушбу ҳафта Беларусга ташриф буюриши кутилмоқда.

Минскдаги АҚШ элчихонасининг билдиришича, АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ёрдамчиси Филип Гордон жума куни Беларус расмийлари ва мухолифати етакчилари билан учрашади.

2008 йил март ойида АҚШ элчиси Минскдан ҳайдалган эди. Филип Гордон ана шу можаро ортидан Белорусга сафар қиладиган АҚШнинг биринчи мартабали расмийсидир.
XS
SM
MD
LG