Линклар

Чеченистонда яна бир ҳуқуқ фаоли ўлдирилди


Чеченистонда таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва унинг турмуш ўртоғи ўлдириб кетилди.

Россия прокуратураси матбуот котиби Владимир Маркинга кўра, Зарема Садулаева ва Алик Жабраилов жасади бугун эрта тонгда Грозний яқинидан топилган.

- 2009 йил 10 август куни соат 14:00 да қуролланган номаълум шахсларнинг Грознийдаги ЮНИСЕФ идорасидан Садулаева ва Жаброиловни ўғирлаб кетгани аниқланди. 11 август куни соат 4:00 да Грознийнинг Заводск тумани Черноречье қишлоғида Садулаева ва Жаброилов жасади ўзларига тегишли бўлган машинанинг юкхонасидан топилган, деди Владимир Маркин.

Садулаева Чеченистон болаларига ёрдам берувчи “Авлодни асраймиз” нодавлат ташкилотига раҳбарлик қилган.

Бундан қарийб уч ҳафта муқаддам Чеченистонда яна бир таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Наталья Эстемирова ҳам номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган эди.

Айни пайтда Чеченистон президенти Рамзон Қодиров ҳуқуқ фаолининг ўлдирилишини кескин қоралаб, жиноятчилар шак-шубҳасиз топилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG