Линклар

logo-print

Туркия Ташқи ишлар вазири Бағдодда борди


Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Давлатўғли савдо-сотиқ ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ироққа сафар қилди.

Туркия Ташқи ишлар вазирининг айтишича, расмий Анқара Ироқ билан бир қатор соҳаларда, жумладан, энергетика, транспорт ва савдо-сотиқ соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни тайёрлаб қўйган.

Жорий йилнинг октябр ойида Бағдодда Туркия ва Ироқ Бош вазирларининг сўзлашувлари бўлиб ўтади.

Икки давлат ҳукуматларининг кенгайтирилган тартибда ўтказиладиган ушбу сўзлашувларида асосий диққат-эътибор ҳамкорлик масаласига қаратилади.
XS
SM
MD
LG