Линклар

logo-print

"Пахтакор" фожеасига 30 йил тўлди


11 август куни “Пахтакор” футбол жамоаси ўйинчиларининг авиаҳалокатга учраганига 30 йил тўлди.

Бундан роппа-роса 30 йил муқаддам Украина осмонида Ту-134 русумдаги иккита учқич тўқнашиб кетган. Самолётлардан бирида “Пахтакор” жамоасининг 17 вакили, жумладан, ўйинчилар, мураббий Игдай Тазетдинов ҳамда жамоа иш юритувчиси ва врачи бўлган. Ушбу фожеада пахтакорчиларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Орадан 30 йил ўтгач, “Пахтакор” жамоаси дафн қилинган Боткин қабристонига тўпланган футбол ишқибозлари ўйинчиларни хотирладилар.

Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида эса элга ош берилди. Маҳаллий вақт билан 18:00 да “Пахтакор” марказий ўйингоҳида хотира ўйинини ўтказиш режаланган.
XS
SM
MD
LG