Линклар

logo-print

Эрон мухолифати: намойишлар қурбони кўп бўлган


Эрон мухолифати етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий ёрдамчиларидан бири 12 июн кунги президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган норозилик намойишларида 69 киши нобуд бўлганини маълум қилди.

Ушбу сайловда амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажод ғолиб деб эълон қилинган эди. Бироқ мухолифатчилар сайлов давомида жиддий қонунбузарчиликка йўл қўйилганини таъкидлаб келмоқда.

Эрон расмийларига кўра, Теҳрондаги намойишларда 30 га яқин фуқаро нобуд бўлган. Бироқ Али Ризо Беҳиштий намойишлар чоғида ўлдирилган 69 кишининг рўйхатини парламентга тақдим қилганини билдирди.

Ўтган ҳафта эса Теҳронда июн ойидаги норозилик намойишларига алоқадорликда гумон қилинган 100 дан зиёд киши устидан маҳкама жараёни бошланди.
XS
SM
MD
LG