Линклар

Медведев Украина раҳбариятини танқид қилди


Россия президенти Дмитрий Медведев Украина раҳбариятини кескин танқид қилди.

Украина президенти Виктор Юшченкога йўлланган мактубда Дмитрий Медведев Россиянинг янги элчисини Киевга юбормаслигини маълум қилиб, январ ойида сайланадиган Украина янги президентининг ўзаро алоқаларни йўлга қўйишига умид қилаётганини билдирди.

Мазкур мактубда Медведев Украина раҳбариятини Россия билан йўлга қўйилган иқтисодий алоқаларга путур етказганликда ва Европа газ таъминотини хавф остига қўйганликда айблади.

Бундан ташқари, Россия президенти Грузиянинг Жанубий Осетияда содир этган жиноятларида Украинанинг ҳам улуши бор, деган фикрни билдирди:

- Саакашвили режимининг Жанубий Осетияга қилган ҳужуми туфайли расмий Киев очиқчасига аксилроссия позициясини танлади. Тинч аҳоли вакиллари ва россиялик тинчликпарвар кучлар айнан Украина қуроли билан отиб ўлдирилган эди, деди Дмитрий Медведев.
XS
SM
MD
LG