Линклар

logo-print

Қувайтда АҚШ базаларига ҳужум бартараф қилинди


Қувайт ҳукумати мамлакатдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум уюштиришни режаланган Ал-Қоида ҳаракатига алоқаси бўлмиш гуруҳ фош қилинганини эълон қилди.

Қувайт Ички ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, гуруҳнинг олти аъзоси қўлга олинган. Улар АҚШ ҳарбий базаси ва бошқа муҳим иншоотларга ҳужум қилишни режалаганини тан олганлар.

Қувайт Яқин Шарқ минтақасида АҚШнинг ишончли ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Бироқ АҚШнинг Қувайтдаги ҳозирлигига қарши чиқаётган исломий жангарилар 2002 йилдан буён мамлакатдаги америкалик ҳарбийлар ва улар билан ишловчи маҳаллий фуқароларга бир қанча ҳужум уюштирган.
XS
SM
MD
LG