Линклар

Прагада ўзбек устидан маҳкама бошланди


Прага шаҳар судида Беларус фуқаросини ўлдирганликда гумон қилинган ўзбекистонлик Шаҳзод Мақсудов устидан маҳкама жараёни бошланди.

Тергов материалларида айтилишича, Шаҳзод Мақсудов ўтган йилнинг август ойида Праганинг Хостиварж туманидаги ётоқхоналардан бирида Беларус фуқаросини ўлдирган. Жиноят изини яшириш мақсадида Мақсудов жасадни парчалаб, Праганинг турли жойларидаги ахлат қутиларга ташлаб кетган.

Айни пайтда Мақсудов ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилмоқда. Унинг айтишича, қотиллик рўй берган пайтда у полиция идорасида бўлган.

Шаҳзод Мақсудов мазкур жиноятни содир этганликда айбдор деб топилгудек бўлса, унга 15 йил ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG