Линклар

logo-print

Петербургда денгизчилар хотирланади


Бугун Санкт Петербургда тўққиз йил олдин Баренц денгизида ҳалокатга учраган "Курск" сув ости кемасининг ҳалок бўлган ҳарбий денгизчилари хотирасига бағишланган мотам тадбирлари бўлади.

Асосий тадбирлардан бири Санкт Петербургдаги 32 денгизчи дафн этилган Серафимовский қабристонида бўлиб ўтди.

Шунингдек, “Курск” кемаси сўнгги йўлга чиққан Мурманскдаги ҳарбий гарнизонда ҳам мотам тадбирлари ўтади.

“Курск” атом сув ости кемаси 2000 йилнинг 12 августида Баренц денгизида ҳалокатга учраган, ўшанда 118 денгизчи ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG