Линклар

Ироқда 8 одам ҳалок бўлди


Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган портлаш оқибатида 8 одам ҳалок бўлди, 30 одам яраланди.

Полициянинг билдиришича, ичига бомба жойланган иккита машина Бағдоднинг шиалар яшайдиган мавзесида портлатилган.

Сўнгги кунларда Ироқнинг асосан шиалар яшайдиган худудларида террор ҳужумлари кўп қайд этилди ва ўнлаб одам шу ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлди.

Портлашлар Ал - Қоиданинг сунна жангарилари тарафидан содир этилгани билдирилди.
XS
SM
MD
LG