Линклар

Косовода албан қирғини иштирокчиси қўлга олинди


Косовада 1998-99 йиллардаги уруш пайти этник албанларнинг қирғин қилинишига алоқадорлиги гумонланаётган маҳаллий серб ҳибсга олинган.

Полициянинг билдиришича, 33 ёшли гумондор Косовада ўтказилган махсус амалиёт пайти қўлга олинган. Исми ошкор этилмаётган бу шахснинг Призрен шаҳри яқинида содир этилган ҳарбий жиноятларга алоқадорлиги айтиляпти.

Тўқсонинчи йиллар охирида Косованинг ушбу шаҳарчасида 10 мингга яқин одам серблар тарафидан қатлиом қилинган эди.
XS
SM
MD
LG