Линклар

logo-print

Франция дипломати қамоқдан чиқарилди


Эронда Франция элчихонасининг ҳибс этилган ходимаси Назак Афшар қўйиб юборилган.

Афшар мухолифат намойишларида қатнашганлик айби билан ҳибсда ушлаб турилаётган эди.

Франция президенти котибиятидан билдиришларича, президент Николя Саркози озодликка чиққан элчихона ходими Назак Афшар билан суҳбатлашишга муваффақ бўлган. Айни пайтда расмий Париж Теҳрон ҳукуматидан Эрон қамоқхонасида қолаётган Франция фуқароси Клотилд Рейсни ҳам озод этишни талаб этмоқда.

Рейс хоним ҳам мухолифат намойишларида қатнашганлик айби билан қамалган. Эронда мухолифатнинг оммавий норозилик намойишлари Маҳмуд Аҳмадийнажот ғалабаси билан якун топган 12 июн кунги президентлик сайловидан сўнг бошланган эди.
XS
SM
MD
LG